Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибо булиб колмайдими?

00:00 / 15.09.2012 | eski savollar | 2114
Ассалому алайкум Шайх хазратлари...Йирик савдо ташкилоти билан банк орасидаги шартнома шундай: Савдо ташкилоти узининг товарини бозорда 1000 сумдан сотади.Шу товарни хаккини маълум вактда булиб бериш шарти билан одамларга бахоси 1040 сум килиб сотилади ва бу сотиб олувчи одамларга хаккини маълум муддатда (рассрочка) олаетганлиги туфайли 40 сумга оттиклиги айтилади.Олувчи билан сотувчи уртасидаги шартномада 1040 сум курсатилади.Олувчи товарнинг хаккини 1040 сумни келишилган муддатда банкга тулайди. Олувчи билан сотувчи ва олувчи билан банк орасида шарномалар имзолангандан кейин банк 1040 сумни савдо ташкилоти хисоб ракамларига утказиб беради. Шундан сунг савдо ташкилоти эса банк хизмати учун 40 сумни банкга тулаб беради ва бу ерда савдо ташкилоти узининг 1000 сумига эга булади ..Мени уйлантираетган фикр уша 40 сум рибо булиб колмаяптими?Сизга Аллох субахана ва таъалодан узок умр , сихат саломатлик тилаб коламиз...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Пулни тўлашни кечга суриш учун савдо моли нархига устама қўйиш жоиз. Мисол учун нақдга 1000 сўм, насияга 1040 сўм дея.

Топ рейтинг www.uz Openstat