Ассалому алайкум! Қурбон ҳайит байрамида дадам мени номим ва онамларни номларидан 2та қўй сўйган эдилар, пулини ўзимиз берганмиз аёл киши бўлганлигимиз учун дадамни вакил қилгандик, қурбонлик қилиниб бўлиб бир муддат ўтгач, ўша куни қўйнинг терисини қассобнинг бир таниши олиб ҳар бир қўй учун 5000сўмдан берганини айтиб қолдилар, саволим энди қурбонлигимиз ҳисобга ўтмайдими терини сотган ҳисобланаманми? Уша пулни садақа қилиб юборсам бўладими? Қандай йўл тутсам тўғри бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Сотилган терининг қийматини садақа қиласиз. Валлоҳу аълам!