- Кийимининг тўртдан бири пок бўлган кишининг ялонғоч ҳолда намоз ўқиши жоиз эмас. Чунки бу ҳолда тўртдан бир зарурат юзасидан тўлиқнинг ўрнига ўтади. Ундан ози пок бўлган кийимда ўқиш афзал. Яъни, кийимнинг тўртдан биридан ози пок бўлганда ялонғочдан кўра ўша кийимда намоз ўқиган афзал.Кийими йўқнинг тик туриб намоз ўқиши жоиз. Ўтириб имо билан ўқиши мандубдир.Авратини тўсишга ҳеч нарса топа олмаган одам, ҳеч бўлмаса лой билан бўлса ҳам уни тўсади ва ўтириб имо билан намоз ўқийди.