Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Исм тақдирига таъсир қиладими?

15:10 / 18.05.2023 | Жахонгир | 592

Ассалому алайкум! Анчадан бери битта савол қийнаб келади. Бобом ўз вақтида катта қори бўлганлар. Мани туғулишимдан олдин, онамга агар ўғил кўрсанг, исмини Жаҳонгир қўйгин. Дунё кезсин, мард бўлсин, қори бўлсин дея айтган эканлар. Олтита қиздан кейин, ман туғилдим. Ман туғилишимдан олдин бобом вафот этганлар. Ёшлигимда ҳамма мани Жаҳонгир деб чақирар эди, бобом айтгандан дунё кездим. Ҳорижда иккита университетни тамомладим, 30 дан ортиқ мамлакатда иш сафарида бўлдим. Ҳозир ҳам хорижда истиқомат қиламан. Исмим билан чақиришда хориж фуқароларининг талаффуз қилишида қийинчилик туғиларди, шу сабабли исмимни қисқа қилиб Джасс (Жасс) деб чақириш одатга айланди. Шу тариқа 10 йилдан бери танишларим, яқинларим Джасс деб чақиришади. Исмимни ўзгартирганим менинг тақдиримга қандайдир таъсир кўрсатиши мумкинми? Жавоб учун олдиндан раҳмат!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тақдирингизга асло тасир қилмайди. Ўзингизни таништираётганда тўлиқ исмингизни айтинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat