Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бепул Сим картани сотиш ҳукми

00:09 / 12.10.2022 | مصعب | 759

Ассалому алайкум! Оператор(сим карта сотувчи)ман. Сим карталар бепул ва ҳар хил пуллик турларга бўлинади ва мен бепуллари ҳақида савол сўрамоқчиман ижозатингиз билан. Бепул сим карталарни ёқиб беришда биз уларни бепул эканини мижозга айтамиз ва ёқиб берганимиз учун хизмат ҳаққи сифатида 10 000 (ўн минг) сўм пул оламиз ва бу ишни батафсил компания операторларига телефон қилиб сўрасам бу иш хато ва биз бунга рухсат бермаганмиз деди (Моби.уз ва Узмобилдан) ва яна сим карта ёқиб бергани учун пул олишга ҳаққи йўқ умуман дейишди. Саволим шуки биз сим карта сотишда олаётган пуллар ҳаромми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзганинг мулкини унинг изнисиз “сотиб” пул топар экансизлар. Қандай қилиб ҳалол бўлсин? Агар бу пулни сим картани ёқиб берганингиз учун олаётганингизни рўкач қилсангиз, бу ҳам ўша пулларни ҳалол қилмайди. Чунки сим картани ёқиб бериш компания томонидан сизга юклатилган вазифа бўлиб, бу учун компаниядан иш ҳақи оласиз. Ишчи шартномага кўра ўз зиммасига тушган ишни бажариш учун учинчи тарафдан ҳақ талаб қилиши жоиз эмас. Бу ҳудди дўкондан ойлик олиб ишлайдиган ишчи нарса сотаётгани учун дўконга келган ҳаридорлардан  қўшимча пул талаб қилишига ўхшайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat