Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тўйдан олдинги муносабатлар

23:59 / 11.10.2022 | Ирода | 1357

Ассалому алайкум! Бераётган саволимдан жуда уятдаман ва олдиндан узур сўрайман. Яқинда фотихали бўлдик ва бўлажак турмуш ўртоғим ўзини жуда эркин тутади. (Қучоқлайди, ўпади, қўлимдан ушлайди). Мен бу ишлари тўғри эмаслиги ва мумкин эмаслигини айтсам барибир хотиним бўласанку деган жавобни оламан. Қаршилик қилсам хам фойдаси йўқ. Шу ишимиз қанчалик гунох ва қандай бу ишлардан қайтарсам бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳ ўқилмагунича қиз ва йигит бир-бирига номаҳрам ҳисобланиб, ҳар қандай алоқалар зинога олиб борувчидир.  Қучоқлаши, ўпиши, қўлидан шаҳват билан ушлаши ҳаромдир. 

غن معقل بن يسار أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "لأن يطعن في رأس أحدكم بمخيط من حديد خير له من أن يمس امرأة لا تحل له" رواه الطبراني والبيهقي

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Сизлардан бирингиз учун ҳалол бўлмаган аёлни ушлашдан кўра бошига темирдан бўлган михят(игна, бигиз) санчилиши яхшироқдир” дедилар". 
Ровийларнинг барчаси ишончлидир.
(Табароний ва Баҳақийлар ривояти).

ولأن يزحم رجل خنزيرا متلطخا بطين أو حمأة خير له من أن يزحم منكبه منكب امرأة لا تحل له. رواه الطبراني 

Бошқа бир ҳадисда:
“Кишининг елкаси ўзига ҳалол бўлмаган аёлнинг елкасига тегишидан кўра, у учун лой ва балчиққа буланган тўнғизга тегишидан яхшироқдир” деганлар. (Табароний ривояти). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat