Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Чегирма ҳақида савол

15:33 / 14.10.2022 | Abdulvohid | 1045

Ассалому алайкум! Ўқув маркази соҳасида фаолият юритамиз 1-савол. Ҳар ойнинг охирида, ой давомида яхши ўқиши билан ажралиб турган ва тест натижасига кўра ҳар бир фандан енг яхши 3 та ўқувчига ойлик тўловидан чегирма қилиб бермоқчимиз(1-ўринга 50%, 2-ўринга 30% ва 3-ўринга 20% чегирма). Бунинг шариатда ҳукми қандай? 2-савол. Ўқув марказ ўқитувчилар билан иш ҳаққини фоизга келишган, мисол учун битта ўқувчининг ойлик тўлови 300 минг сўм ва шу пулнинг 50% и ўқитувчига берилади. Чегирма жорий етилганидан кейин(агар ҳалол бўлса), бир ўқувчига 50% чегирма қилиб берилса, демак енди ўқувчи 150 минг сўм ойлик тўлов қилади, енди шу 150 минг сўм пулдан ўқитувчига 50%ини берадими ёки 300 минг сўмни 50% берадими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Жоиз.

2). Бу келишувга кўра бўлади. Ўқитувчининг ойлигини ўқувчининг реал тўлайдиган суммасининг фоизига боғлаб қўйган бўлсангиз чегирма туфайли ўқитувчи ҳам кам ойлик олиши керак бўлади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat