Ассалому алайкум! Яқиндагина инглиз тили курсларига қатнашни бошладим. Бундан олдин ҳам бунақа курсларга қатнашганман, лекин бу ерда бошқа курслардан фарқли ўлароқ бошқача бир усулдан фойдаланишар экан. Дарсга келмаган, дарсга кўп кечикиб келган ёки берилган вазифаларни тайёрлаб келмаганлар жаримага тортиларкан. Ҳар ҳафта охирида имтиҳон олинар экан. Шу имтиҳонда энг яхши натижа кўрсатган ўқувчига ҳафта давомида йиғилган жарималарни ҳисоблаб, мукофот сифатида берилар экан. Шу пуллар ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар ўқувчининг ўзи “Агар мен яхши ўқимасам ҳафта давомида энг яхши ўқиган ўқувчига фалонча ҳадя қиламан” деса жоиз. Аммо мажбурлаб олишга ҳаққингиз йўқ. Валлоҳу аълам!