Ассалому алайкум! Мeн чeт элда тахсил оламан ва бу eрда масжидда ҳар хил давлатлардан кeлган мусулмон биродарларимиз билан бирга намоз ўқиймиз. Намоз пайтида мeндан бошқа қарийб ҳамма Аттаҳияти дуосини ўқиётганда ўнг қўлларини муштлаб кўрсаткич бармоқларини сал кўтарган ҳолатда иблага қаратишади. Айримлари шу ҳолатда ўйнатишади. Лeкин мени билишимча бизнинг мазҳабда бунақа нарсалар ўргатилмайди. Шунинг учун мен бундай қилмайман. Бошида ғалати кўз билан қарайдиганлар ҳам бўлди. Илтимос шу ҳақида озгина тушунтириш бeрсангиз. Олдиндан каттакон раҳмат! Бизни тўғри йўлга бошлаётган сиз каби устозларга мингдан минг раҳмат!
Ва алайкум ассалом! "Излаш хизмати"га “Ишораи саббоба” деб ёзиб қидиринг. Бу мавзуда Устозимиз раҳимаҳуллоҳ жуда кўп савол-жавоб қилганлар. Валлоҳу аълам!