Ассалому алайкум! Чойхонада 15 киши ўтирамиз ҳисоб келади масалан 400.000. Шунча бўлганини ҳамма билади. Бир киши йиғади кейин бориб қанча тушиб берасиз энди деб 10-15 туширади ҳисобни кейин шу суммани ўзи ўз эҳтиёжига ишлатиб юбориши тўғрими? Харом бўлиб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Ҳаром бўлади. Ортган пулни 15 кишининг улушларига мувофиқ тақсимлаб ўзларига қайтариб бериш керак. Валлоҳу аълам!