Ассалому алайкум! Якинда Шайх Хазратларини "Накшбандия" китобини ўқиши бошладим. Бази нарсалага тушунмадим. Нақшбандия тариқати 11 асосли экан. Бу асосларни бараварига қилиб юриш керакми ёки битта биттадан бошлаш керакми? Кейн нафасни тутиб туриб 3,5,7... 21 марта зикрни айтиш, хар лахза буни қилиб юриш нафас олиши қийнлаштирмиди, доим қилиб юриш кераку. Тассавуф илмига жуда қизиқаман, шунга зикрлар қилиб юришни ўрганиш ниятидаман, тушунтириб берасизлар.
– Ва алайкум ассалом! Тариқатга кириш учун барчасини бирдан бошлаш шарт қилинмаган. Жидду жаҳд билан ҳаракат қилиб, қодир бўлганингизча уларни бирма-бир амалда қўллаш билан жамлаб бораверасиз. Валлоҳу аълам!