Ассалому алайкум! Агар телеграмда йигит қизга мен сизни турмуш ўртоғим деб қабул қилиб болганман, сизчи деса, қиз мен ҳам ёки мен ҳам қабул қилиб болганман ёки қабул қилдим деб ҳеч бир гувоҳларсиз никоҳ дуосисиз фақатгина телеграм орқали айтса никоҳ боғланадими. Гувоҳларсиз Менга турмушга чиқишга розимисан ёки мени жуфтим бўлишга розимисан деса қиз маъқуллигини билдирса никоҳ боғланадими?
– Ва алайкум ассалом! Гувоҳлар бўлиши никоҳнинг шартларидан. У бўлмаса никоҳ боғланмайди. Валлоҳу аълам!