Ассалому алайкум! Либертех дастурида олтин, нефтга (ҳаром нарсалрга эмас, мисол учун биткоин) ўсиши ёки камайишига пул тикиб даромад қилса ҳалолми? Бу савол берилмаган экан. Бир тренингга таклиф қилишди, номи ДХН (д икс эн) шифобахш маҳсулотлар эмиш. Гап бунда эмас. У тармоқли маркетинг экан. Нодира деган раҳбари бу ҳалол деган фатво берилган деяпти. Савол жавобларда ҳалол эмас деган экансиз. Унга сиз чора кўрмайсизми. Қанча одамларни бу тармоққа тиқишяпти алдаб. Ярмида ўқиб қолиб чиқб кеттим.
– Ва алайкум ассалом! Мутлақо жоиз эмас. Баъзи бир ишларга шайтон ҳам фатво бериб турибди. Фатвони ким берганига эътибор бермаганлар шайтоннинг фатвосига амал қилиб юришибди. Валлоҳу аълам!