Ассалому алейкум! 1. Аёлим акасиникида турип ўқийди. Телефонда гаплашиб уришиб қолдик. Айтганимни қилмаганди. Унда акангларникида яшайвер деб айтдим. Ниятда талоқ бўлмаган. Тавбасига таянсин деб айтгандим. 2. Бир сафар жаҳлим чиқиб аёлимга бор уйларинга кетавер онам сўраб, бир ҳафтада қайтиб келасан дедим. Ниятимда талоқ бўлмаган, тавбасига таянсин деган мано. 3. Аёлим билан гаплашиб ҳазиллашиб ўтиргандик, битта гапимга э қўйсангизчи деб айтди. Мен қўйдим дедим шунчаки. Шу вақти талоқ бўлиб қолмадмикан деб ўйлаб қолдим. Шу вазиятларда талоқ тушмаганми?
– Ва алайкум ассалом! Ҳолат айнан сиз ёзгандек бўлса талоқ тушмаган. Валлоҳу аълам!