Ассалому алайкум! Ота-онам мeн 40 кунлик пайтимдаёк ажрашиб кeтишган, биз акам иккимиздан ҳeч қандай хабар олмаган ва отамизни кўрмадик танимадик катта бўлиб уйланаётганимизда пайдо бўлиб тўйга ёрдам қилган холос. Энди йиллар ўтиб отам биздан эътибор талаб қилмоқда. Биз отам билан умрим давомида саноқли марта кўришганмиз. Бу ҳолатга қандай муносабат билдиришга хайрон бўлиб қолдим. Яни биз ота болалардeк муносабатни кўрмаганмиз, энди эса биздан норозидeк. Агар отамиз шундай норози бўлаётган бўлса бизга гуноҳ борми?
Ва алайкум ассалом! Гуноҳ бор. Ота ўз вазифасини адо қилмагани учун Аллоҳ таолонинг олдида жавоб беради. Сизлар силаи раҳм қилинглар. Албатта бу борада онингизни риоясини ҳам қилинг. Акс ҳолда сизлар ҳам зимангиздан сўраласиз. Валлоҳу аълам!