Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилавий муаммолар

11:09 / 27.10.2022 | Xafiza | 767

Ассалому алайкум! Турмуш ўртогим тўйдан аввал оила азоларимга менга ҳам ўзини иймонли мустаҳкам қилиб кўрсатган, негадир кўнглом ғаш ва норози бўлиб текганман. Тўйдан кейин номозларини ўқимай қўйди ўзгарди мени ҳам номоздан узоқлаштирди ҳали иймоним мустаҳкам бўлмаганлиги учун ўзимда иймон сусайишини ҳис қиламан у билан бирга бўлганимдан бери. Яшашни истамайман ёлғончи инсон билан мажбур текганман ва никоҳда ўзим розилик бермаганман шу сабабдан ҳам оилам мустакҳам эмас бўлиши мумкунми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Иккингиз ҳам бир-бирингиз учун неъмат ва даражангиз ошиши учун бир сабабдирсиз. Сиз уни ибодатга, тақвога чақириб, ҳидоятига сабабчи бўлиб даражангиз ошади. У сизнинг воситангизда бўлиб турган жаҳолатидан қутулади. Ҳар бир ишда Аллоҳнинг ҳикматини қидиринг ва У зот буюрганидек яшанг. Сиз ёзган тарзда фикрлаш тўғри эмас. Бу шайтон ёки нафсингизнинг васвасаси бўлиб, сизни амалдан тўсиб қўймасин. “Хислатли ҳикматлар” шарҳи китобини ўқинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat