Ассалому алейкум! Криптовалютада ҳар 4 соатда кириб турганимга текинга минималка пул бериб турилади. Ҳеч қанақа пул орқали муомила қилмадим. Шу текинга пулни олишим қанчалик тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Биз бутун дунё мусулмон уламолари уюшмасининг бош котиби доктор Али Муҳиддин Қорадоғий билан суҳбатлашганимизда у киши “мусулмонларга буни тавсия қилмаймиз, жоиз эмас” деб фатво бердилар. Сиз шу фатвога амал қилиб тураверинг. Валлоҳу аълам!