Ассалому алайкум! Мен видео операторман, ҳамкорларимиз билан биргаликда совринли ўйин тасвирга олдик. Ўйин шартларини мен кечроқ билдим, ўйин шарти шундан иборатки ҳар бир иштирокчи 15.000 сўмга шахсий тартиб рақамини сотиб олади. Ғолиб тартиб рақамлари орқали аниқланади. Бу ўйин ҳалолми ва мен ушбу лойиҳада фаолиятимни олиб боришим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Пул тикиб ўйналган ўйин қимор ҳисобланади. Валлоҳу аълам!