Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх Ҳазратлари! Ҳурматли Устоз бир китобда Аврат очилганда "Бисмиллах, Аллоҳумма, инни аъузу бика мин ал-хубси ва-л-хабаиси" дуосини ўқиса авратни жинлар кўра олмас экан деб ёзилган экан, саволим шу дуо фаришталарга нисбатан ҳам тегишлими?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Жинларга деган нарса қандай қилиб фаришталарга тегишли бўлиши мумкин. Савол беришдан аввал ўйлаш керак. Савол бериш одамнинг кимлигини, савиясини, билимини белгилайди. Бу ердаги саволларни кўпчилик ўқийди. Бу сиз учун уят бўлади.