Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл

10:49 / 27.10.2022 | Удлинитель Аккаунт | 925

Ассалому алайкум! Аёл нафақаси эрга вожиблигини билдим, лекин қайнона келиннинг уйдагилардан нарса талаб қилиб хаттоки болалар ва келиннинг кийим кечакларини уйингдагилар қилиб берсин деса ва эри ҳам ҳеч нарса олиб бермаса топиши роса яхши бўлса ҳам пули кўплигидан пулини хисобини ҳам билмаса хотин шу эрини пулидан билдирмай олиб уйдагиларга олиб бориб берса ва онаси қизига шу пулларга қизи набиралар куёйвга қойнонасига кийим кечак олиб борса бўладими эр ҳам уйингдагилар қилиб берсин дейди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эр ўз хотинининг ва болаларининг зарурий нафақаларини бермай келаётган бўлса, хотин ўзи ва фарзандларининг зарурий эҳтиёжларига кифоя қиладиган миқдордаги молни эридан билдирмай олиши мумкин. Қайнота ёки қайнонаси учун олиши дуруст эмас. 

عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ هِنْدًا بِنْتَ عُتْبَةَ قَالَتْ: يَا رَسُولَ اللهِ، إِنَّ أَبَا سُفْيَانَ رَجُلٌ شَحِيحٌ وَلَيْسَ يُعْطِينِي مَا يَكْفِينِي وَوَلَدِي إِلَّا مَا أَخَذْتُ مِنْهُ وَهُوَ لَا يَعْلَمُ، فَقَالَ: خُذِي مَا يَكْفِيكِ وَوَلَدَكِ بِالْمَعْرُوفِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ. وَاللهُ أَعْلَى وَأَعْلَمُ 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Ҳинд бинту Утба:
«Эй Аллоҳнинг Расули, Абу Суфён ўта бахил одам, унга билдирмай олганимдан бошқа менга ва боламга кифоя қиладиган ҳеч нарса бермайди», деди.
«Ўзингга ва болангга етарлисини тўғриликча ол», дедилар у зот.
Икки шайх ривоят қилганлар. Аллоҳ олий ва билгувчироқдир.
Шарҳ: Бу ривоятдан ҳам бола-чақанинг нафақаси уларга етарли миқдорда бўлиши кераклиги келиб чиқмоқда. Агар эр бахиллик қилиб, оз берса, хотин ундан беркитиб олса ҳам бўлиши баён қилинмоқда. Бунда фақат ўз ҳаққинигина олиши керак. 

ХУЛОСА

 «Нафақа» сўзи «яхшиликка маблағ чиқариш» деган маънони англатади. Шариатда эса нафақа ўз қарамоғидаги кишини етарли кийим, таом ва маскан билан таъминлашдир. Нафақа эр-хотинлик ва қариндошлик йўли билан вожиб бўлади.
Эрга хотини учун вожиб нафақалар беш қисмдир: 
1. Таом.
Бунга озиқ-овқат, ичимлик ва овқатга қўшиб ейиладиган (сирка, ёғ ва шунга ўхшаш) нарсалар ҳамда овқат пишириш учун кетадиган барча нарсалар киради. Таомнинг миқдори етарли бўлиши керак. Мазкур миқдор эрнинг бой-камбағаллигига қараб белгиланади.
2. Кийим.
Етарли даражада, бир сидра кийим-бош доимо бўлиши керак. Ҳанафий ва Шофеъий мазҳабларида «Ҳар олти ойда бир сидра янги кийим олиб берилади», дейилган.
3. Маскан.
Эр ўз хотинини маскан билан таъминлаши вожиб. Маскан эрнинг молиявий имконияти савиясида бўлади. Шу билан бирга, маскан тўлиқ жиҳозланган бўлиши шарт. Унда яшаш учун керакли ҳар бир нарса бўлиши лозим.
4. Агар хотин хизматкор ишлатиб юрадиган тоифадан бўлса, хизматкор олиб бериш ҳам унинг нафақасига киради.
5. Тозалик асбоб-анжомлари ва уйга керакли бўлган матоҳлар.
Агар эр моли бўла туриб, нафақа бермаса, қози уни қамашга ҳукм чиқаради. Хотин талаб қилса, бошқа мулклари сотилиб, унинг нафақаси берилади. Эр ноиложликдан нафақа бера олмаса, қамалмайди.
Қариндошлик йўли билан ҳам нафақа вожиб бўлади. Болаларга, ота-оналарга ва маҳрам қариндошларга, улар ожиз бўлган тақдирда, имкони бор қариндош нафақа беради.
Болаларнинг нафақаси отага вожиб бўлади. Ота йўқ ёки ожиз бўлса, унинг ўрнини босадиган кишига вожиб бўлади. Боланинг нафақаси унинг кичик ёшда бўлиши, амалдан ман қилувчи беморлик билан оғриши каби сабабларга биноан, отага вожиб бўлади. 
Шунга ўхшаш ота-она, бобо-момо ва бошқа қариндош-уруғларга нафақа масаласи ҳам фиқҳ китобларимизда аниқ шарт-шароитлари билан батафсил баён қилингандир.
Бу масалани ўрганар эканмиз, Ислом шариати қанчалар мукаммал, қанчалар инсонпарвар эканлигига яна бир бор амин бўламиз.
Мусулмонлар эса ушбу таълимотларга амал қилиб, саодатли ҳаёт кечиришлари лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat