Ассалому алайкум! Аллоҳ қодир қилганича беш маҳал номоз ўқийман ва ҳалол пул топаман Алҳамдулиллах, дадам номоз ўқимайдилар лекин мусулмонлар, онам номоз ўқийдилар Алҳамдулиллах. Дадам телефондаги қимор ўйинларига ва лотореялар ўйнайдилар ва шундан пул топадилар онам “омад шоу”да машина ютиш ниятида ўйнайдилар. Ман буларга қатъий қаршиман. Ман топган пулимни ота-онамга бераман, оилавий касса битта, шу пулдан ўзимга аёлга фарзандимга ишлатишим мумкинми ёки ойлигимни уларга бермасдан рўзғорни ўзим қилишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Алоҳида қилганингиз яхши. Валлоҳу аълам!