Ассалому алайкум! Мен гуноҳ қилмайман деб қасам ичгандим. Лекин гуноҳ қилиб қўйдим. Энди афсусланяпман. Товба қиламан, истиғфор айтаман. Шу гуноҳни қилмасликка лекин баъзида эплолмаяпман. Энди каффорат вожиб бўладими? У қандай бўлади? Гуноҳ иш қилганимда бирор мискинга пул берсам бўладими? Агар ғийбат қилиб қўйган бўлсам шу пулни ғийбат қилган инсонимнинг номидан берсам-чи? Гуноҳим кечирилармикин?
– Ва алайкум ассалом! “Гуноҳ қилмайман” деб қасам ичган бўлсангиз бир маротаба гуноҳ ишга қўл уришингиз билан қасамни бузган бўласиз ва қасамнинг каффоротини адо қилишингиз лозим бўлади. Бундай ҳолда қайта гуноҳга қўл уриш билан қайтадан каффорот вожиб бўлиб қолмайди. Чунки қасам бардавомлик маъносида ичилмаган. Валлоҳу аълам!
Ушбу мақолани ўқинг: https://fiqh.uz/maqola/819