Ассалому алайкум ҳурматли Шайх ҳазратлари.Мен ва аёлим Тошкентда яшаймиз. Барча қариндошларимиз Андижонда яшашади. Зарурат туғилганда аёлимни ўзини Андижонга жўнатсам бўладими? Одатта ҳамроҳлари аёл кишилар бўлишинига эътибор берамиз.Аллоҳ ислом йўлида қилаётган беминнат хизматингиздан Ўзи рози бўлсин!Ҳазрат, Сиздан илтимос, Аллоҳдан солиҳ/солиҳа фарзанд тилаб бизга дуо қилсангиз. Ота-оналаримизни ҳам дуо қилсангиз!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Иложи борича маҳрам билан сафар қилиш керак. мазкур аёллар жамоаси ишончли бўлса, баъзи мазҳаблар рухсат берган. Аллоҳ ўзингиз истаганингиздан афзалини берсин!