Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Шифохонадан вақтли чиқишни эр талаб қилсk

00:00 / 22.03.2012 | eski savollar | 2311
Ассаламу алайкум муҳтарам Шайх ҳазратлари. Вақтингизни олганим учун узр. Жавобингиз менга жудаям зарур. Аёл киши шифохонада кичкина чақалоғи билан даволанаётганда эри нафсни қондириш мақсадида (уят бўлса кечиринг жавобингизга таъсири бор деб ўйладим) вақтли «расписка» ёздириб олиб чиқишга хақлими? Шуни талаб қилганда аёл киши қандай йўл тутиши керак? Яна бир саволим бор эди вақтингизни олганим учун узр. Аёлга эри хадеб сени кимингдир бор мендан бошқа эркакка талпинасан деб туҳмат қилавериши никоҳга таъсир қилмайдими? Бошга келган зулмларга Аллоҳдан ажр кутиб сабр қилавериш тўғрими ёки имкон қадар зулмни камайтиришга ҳаракат қилиш керакми? Бунда никоҳни бузишга тўғри келсачи? Жавобларингиз мен учун жудаям муҳим. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Касалхонадаги масала беморнинг ҳолига қараб ҳал қилингани маъқул. Ётиш зурур бўлса, қолиш. Чиқиш зарур бўлса чиқиш афзал. Хотинга сиз айтганга ўхшаш туҳмат қилиш мумкин эмас. Зулмни камайтиришга ҳаракат қилиш яхши. Оилани бузмасликка тиришиш лозим.

Топ рейтинг www.uz Openstat