Ассалому алайкум! Биламизки Қуръони Каримда зикр қилинган ва зикр қилинмаган Пайғамбарлар бор. Биз Пайғамбаримиз Муҳаммад саллоллоҳу алайҳи васалламни кўп бора зикр қиламиз. Бир саволим бор эди шу ўринда: Қолган бошқа пайғамбарларни ҳам номларини зикр этиб уларни ҳам пайғамбаримиз деб айтсак бўладими? Масалан пайғамбаримиз Аюб Алайҳиссалом деб? Пайғамбарлар тарихи аудио китобини эшитаман унда кўпгина пайғамбарлар ҳаёти сийратлари айтилган. Аюб Алайҳиссаломни жуда сабрли бўлганлари айтилган бизга ўрнак бўладиган жиҳатлари бор. Илтимос шу масалага ойдинлик киритиб берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Биз Аллоҳнинг барча пайғамбарларини пайғамбарлигига иймон келтирамиз ва пайғамбаримиз деб тан оламиз. Валлоҳу аълам!