Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аборт ҳақидаги жавобларингиз учун раҳмат

22:50 / 10.09.2021 | ZUXA | 10880

Ассалому алайкум! Мени биринчи саволим шу бўлган эди. 
1). Ҳомла 11:48 / 18 июль | 3 Ассалому алайкум! Аёлим хомладор 6 ойликдан ошди. Текширувладан отганда болада гидросефалия борлиги аниқланди, болани мияси ривожланмай орнига сув гийилибди. Сабаби аёлим гриб болган докторлар совид болган болишингнхам мункин дебди. Болагаям вирус отиб мияни ривожланишига қоймаган дейишди. Коб жойлага бордик хамасида бир хил гап фойдаси ёқ тузатолмаймиз яхшиси болани 7 ойлигида тугдирволиш керак, катта болган сари болани бошига сув йигилиб каталашиб кетади тугилгандаям кисерва қилинади одий кисервамас каттароқ кесиш кк сабаби каласи катта болади. Кейин онаям болаям қийналади, болани мияси ривожланмагандан кейин эркин харакат қимайди, қол оёқлари козлари озига бой синмаслиги мункин, жинсиям қизбола экан дейишди. Ожарлик қиманглар силага охшаб хама тугилсин деб кейин илтимос қилиб болани ташлаб кетишябди дедомга ойлаб иш қилинглар дейишди. Каласи каттармаслигиям мункин экан тугилгандан кейин бошини апиратсия қилиб сувини олиш хам мункин лекин миясини тогирлаб болмайди боланиям озлариниям қийнаменглар дейишди. Мен аёлим 3 йил кутдик фарзандли болишни олдиришга чидолмаябмиз бола қимирлаб юраги уриб турибди. Уйдагилар онам қариндошларим қийналасила деб қарши болябди. Ютубедан шайх ҳазратларини видеоларини топдик олдин бомаган бунақа текшурувлар яқинда чиқди, 3 та мутаҳасис тасдиқласа жон кирмасдан олдирса болади деган эканлар. Жон кирмасдан олдин деганларини тушинмадик, жон қачон киришини тушинолмадик. Илтимос энг тогри ёлни корсатинг, умидимиз қолмади қийналишдан қорқиб олдирайлик десак аллоҳдан қорқамиз жаннатдан умидимиз бор, болаям қимилаб оёқлари билан тепиб турибди. Олдирмайлик десак аёлимни, болани ойлаб сиқилиб кетдим. Илтимос тогри ёл корсатинглар. Ҳамаларингни аллоҳ оз паноҳида асрасин, қиёмат кунида аллоҳ аршинг соясида туриш насиб этсин барчангизга. Раҳмат.
Сизларни жавобларингиз:
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: – Ва алайкум ассалом! Аслида бу масалани соҳани етук мутахассиси билан маслаҳат қилинглар. Уларнинг бу борадаги маслаҳатини олинглар. Биз одатда туғсин деймиз. Ким нима деса ҳам эътибор берманглар. Сизни болангизга қўйилган ташхис билан туғилган болалар соппа соғ туғилган ҳолатлари ҳам кўп бўлган. Валлоҳу аълам! 

Иккинчи саволим:
Ассалом алекум устозлар, биз болани олдирмадик. Ҳудо ҳоласа яхши боб кетар деб таваккул қилгандик. Хозир бола 8 ойлик болди. Бугун текширтиргандик болани бош қисми 9 ойлик боларники билан тенг боб қолибди. Докторлар айтгандик рози бомагандилар энди 1 ойда яна каттаради кейин кисерва қиламиз дейишди. Болада орқа мияга сув йигилиб миячага отиш арафасида экан. Кисерва қилиб тугдирвоганимиз билан бола коб яшамайди деябди. Онаям қийналади, озларинг хам дейишди. Халиям кеч эмас укол қилиб тугдирволайлик дейишди. Биз болани оз қолимиз билан олдирмайлик, насиб қигани болади дегандик. Хозир нима қилишни билмай қолдик. Онани ойлаш керак деб болани жавобини қанде бераман хама отаси сен, сен хал қил деди болани жавобини Ҳудо кечирмайди деб ойлаябман. Ози берган жонни мени гапим билан обташасак. Нима қилсам болади? Хали коб нарсаларга ақлим етмайди. Тажрибам ёқ. Лекин яқинда ҳидоят топиб, номозга кирганман менга катта синовдай туйилябди. Ҳудо синовидан отолмасам деб қорқдим. Тогри ёлни айтинглар илтимос.
Сизларни жавобларингиз:
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати: – Ва алайкум ассалом! Озгина қолибди. Сабр қилинг. Валлоҳу аълам!
Учинчи мурожатим:
Ассалом алекум азиз устозлар. Биз дуода болиб, ҳудога чин қалбдан илтижо қилдик, боламиз соғ-саломат, 4 мучаси сог, ширин бола тугилди. Докторлар 90% тогри топганмиз умид ёқ дейишгани, ҳудони ҳолагани болди. Сизларга мингдан-минг раҳмат тогри маслаҳатларинг ва бизга далда болганларинг, тогри ёл корсатганларинг учун. Оллоҳ барчамизни оз паноҳида асрасин. Сизларга буни айтишимдан мақсад, бошқа мурожат 1илганларгаям докторлар ва уларни апаратлари адашятганини етказинглар. Шошилиб гуноҳ қилиб қойишмасин. Сизларга катта ҳармат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ сизларни саломат қилсин. Албатта бу ҳаммаси Аллоҳнинг синови. Синовдан шариатга мувофиқ ўтказгани учун Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Фарзандингизга узоқ ва баракотли умр берсин. Соғ-омон униб ўссин, Аллоҳ рози бўладиган бандаларидан қилсин. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat