Ассалому алайкум! Ҳозир жамоат транспортларида инсонларга қулайлик яратиш мақсадида атто тўлов тизими йўлга қўйилган ва шу тўлов тизимидан фойдаланишимизни тв рекламаларда ҳам тавсия этишмоқда агар бизда атто транспорт картаси бўлсаю лекин тўлов қилиаҳга келганда валидатор ишламай қолиб чиптачи тушаверин деса буни ҳукми қандай бўлади биз қарздор бўлиб қолмайнизами?
– Ва алайкум ассалом! Қарздор бўлиб қоласиз. Бошқа тўлов услубида дарҳол тўлашингиз керак. Агар ўша пайтда тўлов қилишга умуман имконингиз бўлмаса, зарурат тақозо қилгани учун тўлаш имконияти мавжуд бўлган бошқа автобусга тўланг (барчасининг ҳисоби бир бўлгани учун). Валлоҳу аълам!