Ассалому алайкум! Зикр аҳлидан сўранг канали Фотиҳа.уз каналига ўзгариб қолди. Биз яна зикр аҳлидан сўранг каналига аъзо бўлдик. Фотиҳа.уз канали мусулмонлар идораси ёки сиз устозлар тасарруфидами? Бу каналда ҳам ишончли маълумотлар бериб бориладими?
– Ва алайкум ассалом! Бизни тасарруфимизда эмас. У киши шу канални маълумот қўювчиси вазифасида эди. Аъзолари кўпайгач реклама орқали пул топишни ихтиёр қилди. Биз Зикр аҳлидан номини ўзимизга қайтаришини ва каналига бошқа ном топиб бемалол хоҳлаганини қилишини айтдик. Бундан буён ундаги нарсаларга биз масъул эмасмиз, бизга ҳамкор ҳам эмас. Валлоҳу аълам!