Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ароқ ичадиган киши билан яшаш ҳақида

00:00 / 11.05.2010 | eski savollar | 4534
Ассалому алайкум шайх ҳазаратлари... Менда бир муҳим савол бор эди... Ҳозирда чэт элда ишлайман. Бир ёши о'зимдан катта бир ака билан бирга яшаймиз... У киши Аллоҳга ишонади ва яхши одаму, лекин ҳар куни ароқ ичади. Мен қо'лимдан келганча бир неча бор тушунтирдим... Пайгамбаримиз с.а.в ҳадислари ва Қуро'ни Каримдаги оятларни ҳам келтирдим, лекин "мен о'зим қилган гуноҳимга о'зим жавоб бераман, сиз о'зингизнинг ибодатингизни қилаверинг, мен билан ишингиз бо'лмасин" деди... Мен нима қилишни билмай ҳайрон бо'либ қолдим... Ибн Аббосдан (р.а.) ривоят қилинади, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: "Кимки Аллоҳга ва охират кунига ишонса, ароқ ичилаётган дастурхон атрофига о‘тирмасин". (Имом Табароний ривояти).Уммул мо‘минин Ҳазрати Ойишадан (р.а.) ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) айтдилар: "Кимки ароқ ичса қизингизни бермангиз, агар касал бо‘лса, бориб ко‘рмангиз, о‘лса, унга жаноза о‘қимангиз. Мени ҳақ билан пайг‘амбар қилиб юборган Зотга қасам ичиб айтаманки, ароқ ичган одам Тавротда ҳам, Инжилда ҳам, Забурда ҳам, Қуръонда ҳам лаънатлангандир! Кимда ким ароқ ичган одамга бир луқма берса, Аллоҳ унинг жасадига илону чаёнларни ё‘ллаб қо‘яди. Кимки ароқхо‘рнинг ҳожатини чиқарса, Исломни қулатишга ёрдам берган бо‘лади. Кимки унга қарз берса, мо‘мин кишини о‘лдиргани ёрдам берган бо‘либди. Кимки ароқ ичувчи билан бирга о‘тирса, Аллоҳ уни қиёмат кунида ҳужжати ё‘қ бир ко‘р қилиб тирилтиради... Шу ҳадисларни о'қиб анча о'йланиб қолдим, бошқа ишга кетай десам ҳозирги ишим о'зимга ёқади, яна бир тарафи чэт элда иш масаласи анча қийин... Шайх Ҳазратлари қандай ё'л тутсам яхши бо'лади, шунга о'з маслаҳатингизни аямасангиз... Олдиндан о'з миннатдорчилигимни билдираман... Аллоҳ рози бо'лсин...

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

У билан бирга яшамай, ишингизни давом эттираверсангиз бўлмайдими?

Топ рейтинг www.uz Openstat