- Ва алайкум ассалом! Аввало ораларингизда вакиллик шартномаси ва тайин қилинган иш ҳақи бўлиши керак. Яъни ўша одам сиз билан мижоз жўнатишини келишиб, ўша жўнатгани учун унга муаййан бир хизмат ҳақи белгилаш керак. Хизмат ҳақини белгилаганда харидорга сотаётган нархингизга сизга хизмат қилаётган вакилни ҳақини қўшиб айтмасдан, молнинг сизга қоладиган фойдасидан ҳақ чиқарасиз. Масалан мол 100 сўм, вакилга 5 сўм ҳақ берасиз. Вакил жўнатган харидорга 105 сўм сотмасдан 100га сотиб 95 ўзизга 5 вакилга беришингиз керак. Валлоҳу аълам!