Ассалому алайкум! Мен яқинда эшитдим шу ростми? Мисол бир инсон хотинини талоқ қилса уни қайтариб олмоқчи бўлса уни бошқа бир инсонга никох қилиб ўзига қайта никох қилса бўлади. Саволим шундан иборатки бошқа инсонга никох бўлганида у билан бирга ётоқда бўлиши керакми ёки керак эмас? Узр саволим нотўғри бўлса аросатдаман.
– Ва алайкум ассалом! Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл (идда ўтириб) бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина (яна идда ўтириб) биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. ("Кифоя" китобидан). Валлоҳу аълам!