Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Дори олиб сотиш

17:39 / 17.11.2022 | Madina Gafurova | 737

Ассалому алайкум! Мен бир оптивий доричилардан ўзимни шахарчамга дори олиб аптекаларга сотаман сотиб бўлгач пулини уларга бераман шунга устига 1000-1500сўм агарда нахт ва кўп количества бўлса кам насияга ва бўлиб чўзиб беришса кўпроқ қўяман ва дорини ҳолатига қараб ҳар ҳил нарҳ қўяман. Ўзим фарматсефтман хозирда декретдаман. Шу вазиятга динимиз нма дейди? Бу вазиятимга чеклов қўшимчалар борми? Ва яқинда бўлган ҳолат бир аптека яқинда тўлов қилганди мен бошқа жойга бордим сўнг уйга бориб санасам пул у айтганидан бошқача кам чиқяпти улар кўпроқ пул деяяптилар бу вазиятда ўзимни ҳам айбим бор санаб олмадим одам кўп ва жуда чарчаб тургандим энди қандай йўл тутишим керак динимиз бунга нма дейди?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз ушбу ҳолатда ким эканлигингизни аниқлаштириб олинг. Сиз ё ўша доричиларнинг сотув учун ёлланган вакилисиз ё олиб-сотувчи савдогарсиз ё аптекаларнинг харид учун ёлланган вакилисиз. Биринчиси бўлсангиз, доричилар билан иш ҳақингиз қанча бўлишини келишиб олишингиз шарт. Товарнинг таннархи устига қўйилган ҳар қанча фойдани доричиларга топширасиз. “Бу товарни фалон сўмга сот, сенинг иш ҳақинг фалон сўм. Ундан қимматроққа сота олсан ўша ҳам сенга” дейишса ҳам дуруст. Иккинчиси бўлсангиз, товарни доричилардан нақд ёки насияга аниқ нарх билан сотиб олиб, қабз қилиб (яъни уларнинг қўлидан олиб) сўнг устига фойдангизни қўйиб сотишингиз мумкин. Учинчиси бўлсангиз (одатда бундай ҳолат учрамайди), аптекага товарнинг асл нархи қанчалигини айтишингиз ва иш ҳақингизни алоҳида тайин қилиб олишингиз шарт.

2). Пулни санаб олишингиз шарт эди. Пулни кам беришганига гувоҳларингиз йўқлиги учун энди бирор нарса даъво қила олмайсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat