Ассалому алайкум! Бир телеграм гуруҳида хар хил маҳсулотларни нархи арзонроқ экан озгина эмас анча арзон. Нима учун арзон десам, улар: банкрот бўлган фирмалардан олинган дейишди. Шу маҳсулотлардан олсам бўладими? Яъни жоизми? Ичимда шубха бор шу махсулотларга нисбатан.
– Ва алайкум ассалом! Эгаларининг розилиги билан олинган бўлса сотиб олиш жоиз. Аммо тортиб олинган моллар бўлса харид қилманг. Валлоҳу аълам!