Ассалому алайкум! Айтайлик бир одам харомдан пул топади, бошқа бир одам эса шу харомдан пул топган инсоннинг бирор юмушини пул эвазига бажариб беришга келишишди. Борингки у ишлайдиган одам уста бўлсин Уста ўзи меҳнат қилиб пул топаяпти лекин харомдан топилган пулдан ўз ҳаққини олаяпти бу вазиятда харомдан пул топган инсоннинг устага хизмат ҳаққи учун берган пули уста учун харомми ёки ҳалол?
– Ва алайкум ассалом! Ўша ҳаромдан пул топадиган инсоннинг бошқа ҳалол даромади ҳам бўлса, устанинг олган пули ўша ҳалолидан деб эътибор қилинади. Аммо айнан ҳаром пулни бераётгани аниқ бўлса олиши жоиз эмас. Валлоҳу аълам!