Ассалому алайкум! Ман яқинда Смартwатч(ақлли соат) сотиб олдим, магазинчидан кафолат муддати бор йўқлигини сўраганимда 1 ҳафтага деб қоғозга соат олинган сана ва бир ҳафтадан кейинги санани ёзиб имзолаб манга берди(нимага кафолат бериши, тузатиб беради ёки янгисига алмаштириб берадими унисини ёзмади). Орадан уч тўрт кун ўтиб соатни бази функсиялари ишламаётганини билдим ва магазинга олиб бораман деб ният қилдим. Эртаси куни қўлимдалигида юриб кетаётиб нохосдан темирга урилиб кетди, орадан 5-6 соат ўтиб ишлатиб кўрсам Сенсори фақат чап ва ўнгга ишлаб тепа пастга ишламаётганди. Ман эртаси куни соатни магазинга олиб бордим ва бази функсиялари ишламаётганини агар уларни тузатмоқчи бўлсам ҳам сенсориям ишламаяпти дедим ва кафолат хатини кўрсатдим(уриб олганимни айтмадим). улар соатни олиб қолишди ва эртага келишимни айтишди. эртаси куни келдим ва соатимни сенсориям ,ишламаётган функсиялариям ишлаётганди, мен улардан қанақа эҳтиёт қисм қўйишганини қанча пул кетганини сўрадим улар қанақа иш қилишганини фақат уста билишини улар билмаслигини, 50 минг сўм тўлашим кераклигини айтишди, ман эса ахир кафолати борку дедим, улар ҳа кафолати бор биз розимиз олиб кетаверинг дейишди. Шу ишим тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Нотўғри. Бориб уларга ҳақиқатни айтинг ва розиликларини олинг. Валлоҳу аълам!