Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Телефонда никоҳ ўқиш жоизми

18:29 / 17.11.2022 | doston | 902

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлар ривожланиб кетган саволим телефонда никоҳ ўқиш жоизми буни ҳукми қанақа?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Йигит билан қиз бир бирга эр хотинликка рози бўлиб туриб никоҳ нияти билан розилик сўраса никоҳ боғланади мазмунидаги жавоб ўша ишни қилаётган бетамизларнинг кўзини очиш учун қасддан айтилган. Улар ўзларининг мусулмонлигини унитиб қўйиб телефон, интернет ва бошқа воситалар орқали турли беъманиликларни қилиб, сўнг ўша ишларни воқеъликка ҳам олиб чиқмоқдалар. Ўша бедодликларга барҳам беришимиз керак. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу кўпчиликка дарс айтиб ўтирганларида бир одам кириб, қасддан одам ўлдирганнинг гуноҳи кечириладими, деб сўраган. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу, кечирилмайди, деганлар. Кейин маълум бўлишича, ҳалига одам бировни ўлдирмоқчи бўлиб сўраган экан. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳунинг "фатво"ларидан кейин ниятидан қайтган. Биз ҳам ўша гапни сўраганларга сиз ёзган муомалани қилдик. Аслида никоҳ тўғри бўлиши учун маҳр, гувоҳлар ва ийжоб ва қабуллар каби шартлар бор. Баъзи уламолар никоҳнинг муқаддас алоқалигини эътиборга олиб, жонли мажлисда ақди ниқоҳ бўлиши кераклигини айтадилар. Техник воситалар билан бўлмайди, дейдилар. Сизлар тўйдан олдин бемалол никоҳланиб олсаларинг бўлаверади. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat