Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Турмуш

21:15 / 03 январь | Fotima | 3013

Ассалому алайкум! Устоз ёшим 22 да, 2022 йилда рамазонда қўшнимиз турмуш қуриш таклифини билдирганди ва уйдагилари совчи қилиб чиқарганди, шароитимиз йўқлиги учун розилик бермадик, кутаман майли дедию шу билан анча индамай юрди. 2023 йил апрель ойида яни бу йил рамазонда шу қўшнимизга унаштирилдим, Аллоҳга истиҳора қилдим тўғри йўл кўрсат деб, балки шудир тақдирим деб розилик бердим. Тўйдан олдин айтгандилар бир қиз билан гаплашганликларини. Тўйдан бир ой ўтиб ўша қиз менга смс ёзди ва уларни севгиси Аллоҳ учун бўлганлигини шароити тўғри кемаганлиги учун у қизни уйдагилари рози бўлмаганини ва бизни унаштирувимиз мажбурий унштирув бўлганлигини айтди. Унаштирувни бузинг, яшагим келмаяпти ҳозир сиз ҳамма нарсани ўзгартироласиз деган гапларни шунга ўхшаш яна бир қанча гапларни ёзди, мен ҳам куёвдан сўрадим агар кўнглиз бўлса мен хафа бўлмайман шунча гаплашибсиз уйланинг у қизга дедим, лекин куёвим унамадила, мен сизни ўзим танладим, ҳеч ким мажбурлагани йўқ дедилар, тўйгача шунақа гап сўзлар бўлиб ўтди. тўй ҳам бўлди, тўйдан кейин ҳаётимиз бир биримизга бўлган муносабатимиз жуда яхши. Тўйимизга 2 ой бўлганида у қиз куёвимга яна смс ёзибти, кўнглингиз совидими мендан деб, мен у қизга нима хоҳлайсиз ҳалиям умид қиляпсизми, хотини бор оилали эркакка смс ёзишиз тўғрими, шу смс орқасидан оила бузилиб кетса нима бўлади, жавобини Аллоҳга ўзиз берасиз, Аллоҳни айтганидан бошқаси бўлгани йўқ десам қарғаманг, мани кўнглим етиб бўлди, ўшанда унаштирувни бузганизда шунақа бўлмасди, эрсиз қолиб кетётгандай фалончи акамга тегволдизку, мен сизни ўрнизда бўлганимда оиламниям бузардим икки севишганни бирга қилиш учун, тўйдан олдин севиб юриш гуноҳ лекин ўша севгини биз ҳалол қимоқчидик, бу дунёда бирга болмадик жаннатда бирга бўламиз энди , бирор яқинингиздан ёки фарзандингиздан қайтмаса розимасман Аллоҳ жазойингизни берсин дейди, Агар кимнидир эрини тортвоганимда Аллоҳ жазойимни берарди, яшагим кемаяпти деб Аллоҳга ҳуш кемайдиган гап гапирманг дедим, ва бошқа ёзмадим у қиз яна нималардир деб ёзди одамгарчилик, виждон йўқ экан деган гапларни ёзяпти. Куёвимдан яна қайта қайта сўрадим, тўйдан олдин гаплашиб юрган бўлишим мумкин лекин ҳозир мен сизни яхши кўраман деяптилар. Кўнглим қанақадир ғаш бўляпти, Менга маслаҳат беринг, ҳолатимни қандай ислоҳ қилайин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳеч нарса қилишингиз керак эмас. Ўша қизни деб эрингиз билан орангизга совуқчилик тушуриб қўйманг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat