Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ташаккурнома

06:58 / 21.04.2013 | Mashhura | 2637
Ҳурматли Шайх Муҳаммад Содик Муҳаммад Юсуф ҳазратлари мен сизни гойибона узимга устоз деб биламан. Мана бугун Аллоҳга бехисоб шукурлар бўлсинки интернет оркали сиз билан мулокотда бўлиш шарафига муяссар бўлдим. Сизни жуда куп китобларингизни катта кизикиш ва эхтимом билан укиб бораман. Куръон тафсири, хадис ва хает, сунний акийдалар, рухий тарбия, адабул муфрад ва шунга ухшаш куп китобларингизни ўқидим. Кеча янги Ижтимоий одоблар ҳақидаги китобингизни сотиб олдим ва укиб яна Аллоҳга йиглаб сизнинг умрингиз зиеда бўлишини тилаб дуо қилдим. Мени учта фарзандим бор, болаларимни тарбиясида китобларингиздан урганганларимга амал қилган холда тарбиялашга утдим, бунинг учун аввало Аллоҳга беадад шукурлар бўлсин. Китобларингизда Исломий тўғри юлни, одоб-ахлокни, оилада, жамиятда узимизни кандай тутишимизни, гуноҳ ва савоб кандай, ҳалол ва ҳаром кандайлигини ургандим ва узимда, оила аъзоларимда тадбик қилишга утдим. Айтмокчи бўлганим мен ва менга ухшаш Ўзбекистонда яшовчи фукороларга шундай имкониятлар бор экан, бу улкан бахт, улкан саодат. Килаетган бу улкан ишларингиз учун сизга катта раҳмат, сизни дунега келтирган ота-онангизни охиратлари обод бўлсин. Хамиша сизни ва оила аъзоларингизни Аллоҳ уз панохида асрасин, умрингизни зиеда қилишини сўраб дуо қиламан. ТАШАККУР.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Дуо қилиб туринглар.

Топ рейтинг www.uz Openstat