Ассалому алайкум! Бошқа инсоннинг қўлида cотувчи бўлиб ишлайман. Бизга тушлик учун пул беради, лекин 1000, 2000 сўм пул ортиб қолади. Шу пулни эҳсон қилса бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Мутлақ таомланиш учун берилган бўлса, пул ўзингизни шахсий мулкингиз бўлади. Валлоҳу аълам!