Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қиблани қасд қилиб намоз ўқиш

22:48 / 10.05.2022 | Бахтиёр | 992

Ассалому алайкум! Мен хозирда Ғарб давлатида хайдовчилик касбида ишламоқдаман. Холат шундайки сафарда кўп бўламан ва намозни машинадан пастга тушиб ўқишликни имкони бўлмай қолади, бунга об-хаво сабабли бўлиши хам ва атрофдагидарни нотўғри қабул қилиши мумкилиги ёки жойларни поклигига шубхаланиш сабаб бўлиши ҳам мумкин. Катта фура машинасини ичида Қиблани қасд қилиб бошқа тарафга қараб, албатта қиёмни тарк қилмаган холда ўқисам бўладими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қиблани қайси тарафда эканини билиб, унга юзланишга қодир бўла туриб бошқа тарафга қараб намоз ўқилса дуруст бўлмайди. Қибла бу намознинг фарзларидандир. Сиз айтиб ўтган ҳолатлар узр бўла олмайди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat