Ассалому алайкум! Бир танишими айтишича “Қиёмат куни аёлнинг гунохлари эридан сўралар экан”. Шу гапи менда шубха уйғотди. Ахир хар бир банда гунохи учун ўзи жавоб бериши керак-ку.
– Ва алайкум ассалом! Масалани нотўғри тушунган кўринасиз. Бундай ҳукм йўқ. Аёл намоз ўқимаган бўлса унинг эри аёлини динга амал қилишга ундамаганидан сўралади, намоз ўқимаганидан сўралмайди. Ҳар ким ўз амалидан сўралади. Валлоҳу аълам!