Ассалому алайкум! Мактабда дарс бераман. Ўқув йили бошида дарс жадвали қиламан. Ўқитувчилар илтимос қилишади мани дарсларими тўрт кунга қўйиб беринг уч кунга қўйиб беринг биринчи соатга қўйманг охирги соатга қўйманг шанбага қўйманг деб. Илтимосларини бажаришим эвазига манам улардан бирон нима илтимос қилишим тўғрими? Масалан қоғоз олиб беринг, бирон нима олиб беринг, эвазига шунча пул беринг деб.
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Валлоҳу аълам!