Устоз ! Аввалги саволимга йўллаган жавобингиздан жуда мамнун бўлдим. Аллоҳ сиздан рози бўлсин. Яна бир савол: Қарзи бор инсоннинг садақа хайрия қилмоғи жоизми ёки аввал қарзини бутунлай узиши шартми? Жавобингиз учун олдиндан ташаккур.
Қарзини узиши шарт. Аммо хайри эҳсон қилса бўлмайди деган гап йўқ. Эҳсони қарзни узишга халақит бермаслиги керак.