Ассалому алайкум! Мен мактабда ўқийман. Синфдошларим орасида кўплаб ёмон ҳолатлар учраб туради. Мисол учун бир синффошим бошқа синфдош қизни яхши кўриб қолади, унга гап отади, тегажоғлик қилади. Ваҳоланки синфдош қизларнинг ичида диндан хабари, никоҳсиз севги жоиз эмаслигини билишади. Шу сабабли улардан ўзини олиб очади, улар билан гаплашмайди. Лекин ўғил болаларнинг кўпи буни зино эканлиги тушунишмайдида, уларга зулм ўтказади, йўлини тўсади дарсда ҳалақит беришади. Уларга буни гуноҳлиги тушунтиришга уриндим бази болалар тушунишди лекин базилар этибор ҳам бермади. Диндан оз бўлсада хабарим борлиги, никоҳсиз севгини жоиз эмаслигини билганим учун ўша қизлар мендан ёрдам сўрашади. Уларга ёрдам бермоқчиман, чунки у болалар мендан қўрқишади. Бу холатда болаларга нисбатан куч ишлатиб, қаттиқ гапириб синфдош қизларни ҳимоя қилишим жоизми? Яхши гапирсам қулоқ солишмайди. Умуман олганда муслима опа сингилларимизни бундайлардан ҳимоя қилишимиз жоизми?
– Ва алайкум ассалом! Қўлингиздан келса, куч ишлатмасдан насиҳат қилинг.
Инсон насиҳат қилмоқчи бўлган барча кишиларнинг олдида суюкли бўлиши керак. Ўзгаларга насиҳат қиладиган, таълим берадиган ва уларни айтган гапларига амал қилишини хоҳлайдиган инсон аввало яхши илмга эга бўлиши керак. Ҳар бир билган нарсасига амал қилишга ҳаракат қилиши керак. Энг муҳими уларга яхши гапириб, муҳаббатини қозона олиши керак. Чунки ҳикматларда “Кимни яхши кўрсанг уни ҳар бир сўзи ва амаллари сенга чиройли бўлиб кўринаверади” дейилган. Қолаверса банда Аллоҳ билан ўзининг ўртасини ислоҳ қилса Аллоҳ у билан бошқа бандалар орасини ҳам ислоҳ қилиб қўяди. Бунинг учун бироз вақт ҳам керак бўлади. Сурункали касаллик даволаниши қийин ва узоқ муддат талаб қилганидек гуноҳлар ҳам сурункали бўлиб қолади, тарк қилиши учун узоқроқ муддат керак бўлади. Бунинг учун ёнидаги табиблик вазифасини бажараётганлар бироз сабр қилишлар керак бўлади. Оддий касалликни даволаш учун табобатдан илм ва тажриба зарур бўлганидек, гуноҳ касалини даволамоқчи бўлганларда ҳам даволаш илми ва тажрибаси бўлиши керак. Акс ҳолда қўполлик қилиб, гуноҳ касаллигини зўрайтириб юборади. Сиз илм ўқинг. Валлоҳу аълам!