Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Майда мол гўштини сўйиб тарқатса

23:39 / 18.11.2022 | Muattar | 912

Ассалому алайкум! Қайнотам мулло одамлар. Тўғрироги жаноза маркаларни ўтказадилар, қишлоқни муллоси. Аммо уйда дастурхон бошида бўлса ҳам онадан олиб ҳақорат кўп берадилар. Ким бўлса ҳам, хотини бўладими ёки бирортани гурунгини айтобкан бўлсалар ҳам онасини эшак .... этсинлаб сўкиб гапириб бошлайдилар. Бермоқчи бўлган саволим шуки бу кишини ўқиган қилган дуолари ижобат бўлдими? 2 Яқинда бир қўшнимиз мол сўйиб хомталаш қилиб 7 эшикга тарқатибти. Бизларга ҳам берди мулло одам уйига дуо ўқисин шу гўштни пиширганизда деди. Аммо мени виждоним қийналади. Мен у гўштдан 3 марталик таом пиширдим аммо дуо ўқилмади ҳам. Ичимдан берган садақалари даргоҳида қабул бўлсин деб қўйдим. Буни гуноҳига бизлар ҳам шерик бўляпмизми шунда?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эҳсоннинг қабул бўлиши мулланинг дуо қилишига таваққуф қилмайди. Аллоҳга ихлос ила қилган бўлса албатта қабул бўлади. 

عَنْ عَبْدِ اللهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ  قَالَسِبَابُ الْمُسْلِمِ فُسُوقٌ وَقِتَالُهُ كُفْرٌرَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالتِّرْمِذِيُّ

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонни сўкиш фосиқликдир. У билан уришиш куфрдир», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривоят қилганлар.
Шарҳ: Маълумки, фосиқлик катта гуноҳ ҳисобланади. Шариат кўрсатган чегарадан чиқиб, гуноҳ ишларни қилувчилар фосиқ ҳисобланадилар. Фисқ диндан чиқишнинг бошланиши бўлиб, тавба қилмасдан, ўша гуноҳни давом эттирган одам диндан чиқади. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда «Сўкиш фисқ, уришиш эса куфр» дейиляпти. Чунки фисқ куфрга олиб борганидек, сўкиш ҳам уришишга олиб боради.
Одатда, одамлар сўкишга унча эътибор бермайдилар. «Сўкса, сўкилиб қолармиди», деб кетаверадилар. «Фалончи бўлгандан кейин сўкади-да», деган ноўрин мулоҳазаларни ҳам айтадилар. Аслида эса сўкиш гуноҳ ва қабиҳ иш бўлиш билан бирга, ўзидан кўра каттароқ гуноҳ ва ҳалокатларга элтувчи йўл ҳам ҳисобланади.
Имом Баззор Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар. У киши санадини пайғамбаримизга етказадилар. У зоти бобаракот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмонни сўкиш ҳалокат жари ёқасига келганлигини англатади», деган эканлар.
Жар ёқасига келгандан сўнг унга тушиб кетиш ҳеч нарса бўлмай қолади. Демак, сўкишга нисбатан бепарво бўлиш, сўкса нима бўпти, деган қабилида иш тутиш мутлақо нотўғри ишдир.
Хусусан, сўкишни кўп ишлатадиган беодоб одамлар катта гуноҳларга сабаб бўладилар. Улар олий илм даргоҳларини битирганлар, катта мансабларни эгаллаган бўлишлари, яхши кийиниб, яхши яшашлари ҳам мумкин. Аммо модомики, ичларида яхшиликка амал қилдирувчи куч йўқ экан, оғизларидан чиқаётган сўзларни тузатмас эканлар, ким бўлишларидан қатъи назар, фосиқ бўладилар, маданиятсиз, тубан инсон ҳисобланадилар. Ўзаро муомалада биринчи бўлиб сўккан одам катта маънавий жиноят қилган, орадаги ҳурмат ва иззат, ўзаро тушуниш пардасини йиртган, ёмонликка йўл очган бўлади.
Имом Байҳақий Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар қандай икки мусулмоннинг орасида албатта, Аллоҳ таоло томонидан тутилган парда бўлади. Улардан бири иккинчисига бир оғиз сўкиш сўз айтса, Аллоҳнинг пардасини йиртган бўлади», деганлар.
Ислом динида кишилар ўртасидаги ўзаро ҳурмат ва эҳтиромнинг қанчалик улуғланишини кўряпсизми? Ҳадиси шарифда бу нарса «Аллоҳнинг пардаси» деб аталмоқда.
Халқ орасидаги «Инсоф қилайлик, орамиздан парда кўтарилмасин, юзимиз очилмасин, кейин яхши бўлмайди», деган гаплар ушбу ҳадиси шарифдан олинган бўлса, ажаб эмас. Демак, бошқа бир одамни биринчи бўлиб сўккан киши катта маънавий жиноят қилган бўлади. У оз эмас, кўп эмас, оламларнинг Робби Аллоҳ таоло инсонлар орасига қўйган пардани йиртган ҳисобланади.
Шу билан бирга, иккинчи томон ҳам дарров ўт олиб, сўкишни бошлаб юбориши керак эмас. Биринчи одам уни сўкиш билан катта гуноҳ қилди: ўзининг беодоб, пасткаш эканини кўрсатди. Энди иккинчи киши у билан тенглашмаслиги шарт.
Имом Ибн Ҳиббон ривоят қилган ҳадисда Ниёз ибн Ҳимор қуйидагиларни айтадилар:
«Мен Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга
«Эй Аллоҳнинг Расули! Бир одам мени сўкса, у ўзимдан паст бўлса, ундан ғолиб келадиган бўлсам, менга бирор нарса бўладими?» деб сўрадим.
У зот:
«Икки сўкишган, обрўсини тўкаётган ва ёлғон гапираётган кишилар икки шайтондир», дедилар».
Демак, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Ниёз ибн Ҳимор розияллоҳу анҳуга ўзини сўккан одамга жавоб қайтаришга изн бермадилар. Агар шундай қилса, икки беодоб шайтоннинг бири бўлиб қолишини тушунтирдилар. Бу доимо ҳар бир мусулмоннинг ёдида туриши лозим бўлган нарсадир.
Сўкишни ўзига одат қилиб олган беодоб инсонлар ўзларининг жирканч хулқлари, пасткашликлари билан нафақат қаршисида турган одамни, балки беайб, мўътабар ва улуғ инсонларни ҳам ҳақорат қилган бўладилар. Одам шаклида юрган бундай шахсларнинг ёмонлигидан уйда ибодат билан машғул бўлиб ўтирган муштипар оналар, опа-сингиллар ва бошқалар ҳам четда қолмайдилар. Кўпроқ бу ҳақоратлар сўкувчининг ота-онасини ва яқинларини ҳақорат қилиш билан қайтарилади.
Имоми Бухорий Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Катта гуноҳларнинг каттаси инсоннинг ўз ота-онасини лаънатламоғидир», дедилар.
Шунда:
«Эй Аллоҳнинг Расули! Қандай қилиб одам ўз ота-онасини лаънатлайди?» деб сўралди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бир одам бировнинг отасини сўкса, у ҳам бунинг отасини сўкади, онасини сўкса, онасини сўкади», дедилар.
Кўриб турибмизки, бу жуда ҳам ноқулай ҳолат экан. Ота-онага раҳмат, иззат-обрў келтиришнинг ўрнига ўзининг беодоблиги ила лаънат, сўкиш келтириш нақадар бадбахтлик. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat