Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Жавроб

13:08 / 16.12.2015 | Rustambek77 | 4296

Ассаламу алайкум! Ҳурматли устозлар “Ешил мест” жавроби чиққанидан бери фойдаланиб келаман. У жавробга ҳанафий мазҳаби уламолари рухсат берганлигини  шайх Ҳазратлари(роҳимаҳуллоҳ)нинг ўзларидан эшитган эдик. Ҳозирги кунда Андижонда баъзи илмли кишилар бунга масҳ тортиб бўлмаслигини айтишмоқда. Биз ўйланиб қолдик. Ўша жавробга ҳозир ҳам масҳ тортсак бўладими? Динимиз йўлида қилаётган ишларигизга Аллоҳ куч қувват берсин.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Умматимнинг (ҳақни изҳор қилиш учун) қилган ихтилофлари раҳматдир” деб мараҳамат қилганлар. Азалдан бирор янги нарса ихтиро қилинса, маълум бир муддатгача уламолар ўртасида ихтилоф бўлиши табиий. Ҳатто баъзи масалалар борки, мутақоддим уламолардан тоортиб, ҳозирги мутааххир уламоларгача ихтилофли бўлиб келади. Бунинг сабаблари жуда кўп. Баъзилари тақво юзасидан, баъзилари эса далиллар юзасидандир. У томон бу томонни, бу томон у томонни маломат қилишига ҳожати йўқ. Чунки бирида далил бўлса, бошқасида ҳам бор. Айни ҳақиқат Аллоҳнинг илмидадир. Валлоҳу аълам.
http://fiqh.uz/index.php/fiqh-uz/dolzarb-mavzu/635-bu-zhavrabga-mas-tortish-mumkin


Топ рейтинг www.uz Openstat