Ассалому алайкум! Мен россияда ишлайман. Жума масжиди биздан узокда жойлашган бўлиб иш берувчи томонидан иш вақтида жума намозига рухсат бермайди. Жума намози 13-30 да ўқилар экан. Мен соат 12-00дан 13-00гача бўлган тушлик вақтда жума намозидан олдинроқ пешин ўқиб олсам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз ўша ишхонангиз жойлашган шаҳарда 15 кундан кўп туришни ният қилган бўлсангиз ва шаҳарнинг масжидида жума ўқиладиган бўлса унга боринг. Шарий зарурат сабаб бормасангиз, пешин ўқийсиз. Валлоҳу аълам!