Ассалому алайкум! Саҳарлик вақтидан 10 дақиқа олдин ният қилиб оғиз ёпилди, кейин дори ичиш эсимга тушиб, “ҳали вақт бор” деб доримни ичиб бошқатдан ният қилдим. Шу қилган ишим тўғрими?
Ва алайкум ассалом! Ният қилишнинг охирги вақти қачон?
ЖАВОБ: Бу борада уламолар турли хил фикрлар айтганлар. Ҳанафий уламолар наздида рўза икки қисмга бўлинади. Биринчисига кечасидан ният қилиш шарт эмас. Ният қилиб олса афзал. Рамазон рўзаси, таъйин қилинган назрларни, нафл рўзаларни адо қилиш каби. Иккинчисига кечасидан ният қилиш шарт. Юқоридаги рўзаларнинг қазоси ва бошқа барча рўзалар каби. Шунинг учун Рамазон рўзасини тутаётган киши куннинг ярми бўлишидан аввал (шаръий нисфун-наҳоргача)ният қилиб олса, бу орада еб-ичиб қўймаган бўлса, рўзаси рўза бўлаверади.
“Шаръий нисфун-наҳор”ни билиш учун субҳи содиқдан қуёш боткунга қадар бўлган вақтларни иккига бўлинади. Агар куннинг тенг ярмидан кўпроғида ният топилса, рўза рўза бўлади. Тенг ярмида ёки тенг ярмидан озроғида ният топилса рўза дуруст бўлмайди. Умдатул-Фиқҳ
إنَّمَا تَجُوزُ النِّيَّةُ قَبْلَ الزَّوَالِ إذَا لَمْ يُوجَدْ مِنْهُ بَعْدَ الْفَجْرِ مَا يُضَادُّ الصَّوْمَ
Ниятни шаръий нисфун-наҳордан олдин қилиб олса, модомики бу орада рўзани бузадиган амалларни қилмаса рўза рўза бўлади. Жавҳаротун-Наййироҳ. Валлоҳу аълам!
Қуйидаги линкда берилган савол-жавобларни ўқинг: