Ассалому алайкум! Шу бир йил ичида тушимда кўп жинларни кўряпман, улар оила азоларим кўринишида келишади, менга башорат қилишади эртага ундай бўлади бундай бўлади деб ва кўп вазиятлари тўғри чиқади. Дам олиб ётганимдаям мени босади қандедур кўзларими очолмайман, танами қимирлата олмайман, атрофимдегиларди эшитаман фақат ичимда калима келтириб ётаман. Намозларимни вақтида оқиман Қуръон ёдлайман, балким бу жинлар мени йўлдан урушга харакат қилишятганидур деб ўйлайман. Шу борада маслахат беринг.
– Ва алайкум ассалом! Уларнинг сўзига ҳеч ҳам аҳамият берманг. Ҳаёлингизни бундай нарсалар билан банд қилманг. Келажакда нима бўлиши ғайб илми бўлиб, буни Аллоҳдан ўзга билмайди. Валлоҳу аълам!