- Ва алайкум ассалом! У Умар Ҳайёмнинг китоби эмас. Дин душманлари ўзлари эътироф қилиб тан олишди. Мусулмонларга душманни ўзларидан чиқариш учун Умар Ҳайём номидан бошқа шоирни шеърларини ва ўзлари тўқиган нарсаларни китоб қилиб оммага тарқатишган. Табийки у қанча милионлаб мусулмонларнинг эътиқодини шубҳалантиришга ва сиз каби ҳолатларга туширишга сабаб бўлмоқда. Шунинг учун унақа китобларни ўқимай, ўрнида ёқиб юбориш керак. Қаранг, бир бор канализациянинг ичига қараб қўйсангиз неча кун табиатингиз хира бўлиб, бурнингиздан ҳиди кетмаётганга ўхшайди. Бузуқ китоб, ёмон дўст, бемаъни томошалар ҳам шунга ўхшайди. Сиз "Ҳадис ва Ҳаёт" китобини “Оламларга раҳмат пайғамбар” 19-жузини ўқинг. Валлоҳу аълам!